
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев лавозидан кетди. Бу ҳақда «KUN.UZ» маълумот берди.
Маълум қилинишича, Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган.
Зойир Мирзаев 2016 йилнинг кузида Шуҳрат Тешаев ўрнига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлганди.
Маълум бўлишича, вазирлик иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги.
Эндиликда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинланган.
2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган Баҳодир Юсупов шу кунга қадар Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар