2017 йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида қатнашиш учун АҚШга сафар қилганида бир гуруҳ ватандошлар билан учрашганди. Уларнинг орасида Аскарали Каримов ҳам бор эди. Аскарали Каримов Ўзбекистон Президентининг самимий муносабати ва ўзининг келажак режалари ҳақида «Америка овози» телерадиосига сўзлаб берди, дея хабар қилади ЎзА.
Бир кун келиб Америкага бориб яшайман, Президентимиз билан у ерда учрашаман деб ўйламаганман. Учрашув лаҳзаларида жуда ҳаяжонда эдим. Биласиз, Президент билан учрашиш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Бу учрашув ҳаётимдаги энг эсда қоларли воқеа бўлди.Мен ҳам йиғилишда қатнашган ватандошларимиз қатори ўз таклиф ва фикрларимни билдирдим.Юртбошимиз менга «Сизга иш бор, самолётга чиқасиз, паспортини олинглар бугун кетасиз мен билан...» дедилар. Ўшанда менда кучли ҳаяжон бошланди. Сабаби бундай бўлади, деб ҳеч ўйламаганман. Шунда «Шавкат Миромонович ҳазиллашмаяпсизми..?» дедим. «Мен сизнинг Президентингизман, қандай қилиб ҳазиллашишим мумкин Сизнинг ҳаётингиз билан... Ватанга қайтинглар, ҳар бирингизга нима имконият бўлса яратиб берамиз. Ватан келажаги равнақи учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилайлик» дедилар.Мен учун бу учрашув ҳаётимдаги тарихий бурилиш бўлди.Президентимиз билан самимий суҳбатдан сўнг Ватанимга қайтишга қатъий аҳд қилдим. Ҳозир қайтиш тараддудидаман.
Аскарали Каримов: Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, 1999-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
Айни пайтда Техас штатида истиқомат қилади. 2004 йилда АҚШнинг Индиана штатидан магистрлик дипломини қўлга киритган.
2016 йилда Техас А&М, Техас Қишлоқ хўжалиги ва механизация университетида техника фанлари доктори даражасига эришди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»