22:38 / 14.02.2018
9 313

"Ягона дарча" марказларида 14 та янги хизмат турлари пайдо бўлади

"Ягона дарча" марказларида 14 та янги хизмат турлари пайдо бўлади
Халқ қабулхоналарида очилган “ягона дарча” марказларида яқин орада 10дан ортиқ янги хизмат турлари пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда, Спутник нашри.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб “ягона дарча” марказларида мавжуд бўлган хизматлар қаторига юридик ва жисмоний шахслар учун яна 14 та янги хизмат турлари қўшилади.

Янги хизматлар қуйидагилар бўлади:
  • юридик ва жисмоний шахсларни газ, иссиқлик таъминоти, сув ва канализация тармоқларига улаш;
  • бинолар ташқи кўринишини ўзгартириш, таъмирлашга рухсатнома олиш;
  • объектлар фаолият турини ўзгартириш ва уларни қайта таъмирлаш учун рухсатнома;
  • меъморчилик-режа топшириғи ишлаб чиқариш;
  • лойиҳа ҳисоб-китоб ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
  • қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш;
  • қурилиши, таъмирланиши битган биноларни қабул қилиб олиш;
  • ўрмон фондига кирмаган дарахтларни кесишга рухсатнома бериш;
  • сув таъминоти объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, халқ қабулхоналари ҳузурида ташкил қилинган Давлат хизматлари марказлари 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга туширилган эди. Ушбу марказларнинг асосий ишлаш тамойили — “фуқаролар эмас, ҳужжатларни ҳаракатлантиришдир”. Бир неча йил ичида ушбу марказлар орқали 60 дан ортиқ хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ягона дарча" марказларида 14 та янги хизмат турлари пайдо бўлади