08:05 / 15.02.2018
7 978

Оила мустаҳкамлиги келин-куёвнинг ёшига боғлиқми?

Оила мустаҳкамлиги келин-куёвнинг ёшига боғлиқми?
Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

Юта университети социологи Ник Волфингер ўтказган социологик тадқиқот натижасида шу нарса илмий исботини топди.

Волфингер тадқиқоти натижаларига кўра, 28-32 ёш оралиғида қурилган оилалар нисбатан мустаҳкам бўлар экан. Шу ёш оралиғида оила қурганлар ҳеч бўлмаганда илк беш йил мобайнида ажрашиш ҳақида ўйлаб кўришмайди. Бу эса уларнинг кейинги мустаҳкам оилавий ришталари учун зарур пойдевор яратади. Социологлар бунгача ҳам кеч уйланадиган эркаклар оилавий муносабатларда барқарор ва масъулиятли бўлишини таъкидлашган эди.

25 ёшдан 28 ёшгача бўлган инсонлар ўртасида қурилган оилаларда ажрашиш ҳолати жуда кам кузатилган. Социологлар оиланинг мустаҳкамлиги кўпроқ эркакнинг ёшига боғлиқ масала эканини, эркакнинг турмуш ўртоғи билан ёшидаги фарқ 3-4 ёшдан ошмаслиги зарурлигини айтишмоқда.

20 ёшгача қурилган турмушнинг омонат бўлиши ва унинг кейинчалик муваффақиятсизликка юз тутиш эҳтимоли юқори бўлишини кўрсатган. Ўсмирлик ёшида инсон оилани кўпроқ интим муносабатларда тасаввур қилади ва масъулиятни у қадар ҳам ўйламайди. 25 ёшдан кейин эса инсоннинг ақли тиниқлашиб, ҳаётга равшанроқ қарай бошлайди. Қолаверса, иқтисодий мустақиллик ва оилани ҳам маънан, ҳам молиявий қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Жуда эрта ва жуда кеч бўлмаган никоҳ (яъни 25 ёшдан 30 ёшгача бўлган даврдаги) мустаҳкам оиланинг олтин қоидасидир.

Американинг бошқа бир таълим маскани — Мериланд университети социологи Филип Коҳен олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, қўлида ҳунари бўлган ёки билимга кафил бўлувчи дипломнинг борлиги ёш оиланинг мустаҳкам яшаши учун муҳим асос бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила мустаҳкамлиги келин-куёвнинг ёшига боғлиқми?