Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигига икки ой муддатда мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бўлимлари ходимларини босқичма-босқич табель ўқотар қуроли ўрнига қўллашнинг қатъий тартиби ва шартларини белгилаган ҳолда электрошок воситалари билан таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси белгиланди.
Шунингдек, икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилди.
Бундан ташқари, пиёдаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш, шу жумладан, комплекс тушунтириш ишларини ўтказиш ва уларни ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш орқали таъсирчан чораларни амалга оширади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Бош бошқарма Ахборот мультимедиа марказини жойлаштириш, уни замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»