12:01 / 15.02.2018
4 233

Тошкент шаҳридаги туманларда "жамоатчилик кенгашлари" тузилади

Тошкент шаҳридаги туманларда "жамоатчилик кенгашлари" тузилади
Тошкент шаҳрининг туманларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда – жамоатчилик кенгашлари) тузилади. Президентнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарори шундан далолат бермоқда.

Унга мувофиқ жамоатчилик кенгашлари таркиби Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари раислигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, фан, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳисобидан шакллантирилади.

Жамоатчилик кенгашларини маҳаллалар ва Тошкент шаҳри туманлари халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сонига мутаносиб равишда секторларга бириктирилади.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига бир ой муддатда жамоатчилик кенгашлари ишини ташкил қилиш тартиби, ваколатлари, уларнинг фаолиятини баҳолаш механизмлари ва мезонларни белгилаб берувчи Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳридаги туманларда "жамоатчилик кенгашлари" тузилади