
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тегишли тадбирлари натижасида диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган ўзбекистонликлардан бири ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
«Ўзбекистон24» телеканалининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятида туғилган Жўраев Шерзод Украинадан олиб келинган. У турли даъватлар остида 2015 йилда ҳар хил давлатларда бўлган.
[media=https://youtu.be/JioHHZn7-jk]
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, МХХ ходимлари томонидан ИШИД терростик гуруҳ жангарилари тарафдори ва уларнинг вайронакор ғоялари билан обдон захарланган Аҳрор Қосимовни кўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг