
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк кадастр қийматини билиш имконини берувчи онлайн-хизматини ишга туширди.
Мазкур хизматдан бошқарманинг “Odnookno.uz” сайти орқали фойдаланиш мумкин. Нархни билиш учун кўчмас мулк тури (квартира, шахсий уй, нотурар жой) ва кадастр рақамини кўрсатиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи кўчмас мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ўрнатилаяпти. Солиқ ставкаси кўчмас мулк кадастр қийматининг 0,2 фоизи ҳажмида белгиланган.
Маълумот учун, “Бир ойна” бўлими кадастр иншоотларига мулкий ҳуқуққа эга бўлган буюртмачилар билан ишлаш, кўчмас мулкка кадастр ишини шакллантириш буюртмасини бажаришни назорат қилиш ва барча кўрсатилаётган хизматлар бўйича бошқа тегишли кадастр ҳужжатларни тайёрлаш каби йўналишлар билан шуғулланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар