Фарғона вилоятида 5 яшар қизалоқни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 15 февраль куни «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида маълум қилинди.
Олтиариқ тумани ИИБ катта терговчиси Усмонали Мамаризаевнинг сўзларига кўра, Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани Қумтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Абдураҳимов олтиариқлик 5 яшар қизалоқнинг ўлими юзасидан очилган жиноят ишида гумонланувчи сифатида иштирок этишга жалб этилган.
Гумонланувчи Абдураҳимов билан боғлиқ тергов ҳаракатларида у ҳақиқатан ҳам 2018 йил 5 февраль куни вояга етмаган Кибриё Ғаффоралиевани унинг боғчаси олдидан велосипедга миндирган ҳолда олиб кетганлигини, уни ширинликлар олиб бераман деб алдаб, темирйўл кесишмаси олдига олиб бориб, қаровсиз ҳолда ташлаб кетганлигини тан олди, унинг ҳаракатлари тегишли далиллар билан ўз исботини топди.
Ҳозирги вақтда гумонланувчи Абдураҳимов билан боғлиқ тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳозирги вақтда гумонланувчи Абдураҳимов билан боғлиқ тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Усмонали Мамаризаев, Олтиариқ тумани ИИБ катта терговчиси
«Давр» информацион дастурида қўшимча қилинишича, гумонланувчи 14 февраль куни қўлга олинган. «Норасида гўдакнинг ўлимида гумон қилинаётган гумонланувчи Абдураҳимовнинг мазкур жиноятга дахлдорлиги, унинг мақсадига тергов-суриштирув жараёнида аниқлик киритилади», — дейилади лавҳада. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи