Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида тут баргидан фойдали чой ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилди.
Мутахассисларнинг фикрича, тут баргида кофеин ва танин моддаси одатдаги чойдан 200 баробар кам. Витамин ва минераллар эса, аксинча, кўпроқ.
Президент Мирзиёев бу лойиҳани маъқуллаб, бундай чой аҳоли саломатлиги учун фойдалилиги, импорт ўрнини босиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бухорода ўрмон хўжалиги йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд. Ўзбекистонда ўсадиган шифобахш неъматлар кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади. Хусусан, цистанхе ва исириқ ўсимлигига хорижий фармацевтика корхоналарида талаб юқори. Биргина цистанхенинг доривор хусусияти женшень ўсимлигига қараганда беш баробар юқорилигига эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев бундай табиий имкониятларни тўла ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи