Ўзбекистонда уй-жой коммунал хизматларидан қарзи бор фуқароларга 2018 йилнинг 1 май кунидан эътиборан мамлакат чегараларидан ташқарига чиқиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида келтирилган.
Ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.
«Мазкур базага киритилган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди»
Бош прокуратура, Марказий банк, «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқа муассасалар икки ой давомида қарздорларнинг четга чиқишини тақиқлаш тартиби белгиланадиган қонун лойиҳасини тайёрлайди.
Шунингдек, 2018 йил 1 мартдан бошлаб турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда (солидар) жавобгар ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари - 344 минг 48 сўмга тенг ҳисобланади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси 2017 йилнинг 30 майида ташкил этилганди. Ушбу ташкилотга кенг ваколатлар тақдим этилган, хусусан, бюро ўз вақтида қилинмаган тўлов туфайли истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ таъминотини узиб қўйиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”