Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилган эди.
Ушбу янги тартиб бўйича кўпчилик муштарийлар саволлар билан мурожаат қилиб, бировнинг шахсий мулки ҳисобланмиш плактик карточкадан берухсат пул ечиб олиш қанчалик тўғри ё нотўғри эканини, бунинг учун суд қарори бўлиши кераклигини сўрадилар. Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати билан боғландик.
МИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур фармонда «энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш» ҳақида гап кетмоқда. Агар 2 баравардан кўп ечиб олиш талаб этилса, бунга суд қарори асос бўлиши мумкин. Лекин эндиликда фуқароларнинг пластик карточкасидан 2 бараваргача пул маблағларини сўзсиз (!) ечиб олиш юқоридаги фармон билан асослаб қўйилди.
Демак, бу ерда ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолати йўқ. Қарздор фуқаронинг пластик карточкасидан ЭКИҲнинг 2 баравардан кўп бўлмаган миқдорда пул ечиб олиши Президент фармони билан сўзсиз ижро этилиши керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”