Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квоталарни ошириши мумкин. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда.
Мазкур масала Корея Республикасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ўтказилаётган музокарада муҳокама қилинмоқда.
Бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ноқонуний миграция муаммоси мавжуд. Экспертларнинг фикрига кўра, Кореяда бир неча ўн минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ноқонуний фаолият юритаётган бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, 2007 йилдан 2016 йилгача 27 минг ўзбекистонлик Жанубий Кореяда қонуний ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.
Мигрантлар масаласида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қабул квотасини кўпайтириш, шунингдек, уларни Корея иқтисодиётининг бошқа соҳаларига ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Тез кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бу жараёнда ёрдам бериши кутилмоқда.
Шунингдек, мазкур учрашув давомида малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинаяпти.
Бунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Кореяда ўқиш ва ишлаш ниятида бўлган фуқаролар учун тайёрлов марказлари очилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг ноябрь ойида Корея Республикасига ташрифи давомида Корея ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Ҳозир Кореяда ишлаш учун шу давлат тилини ўзлаштириш ва «EPS-Topik» тест синовидан ўтиш талаб қилинмоқда.
Янгича тизимда нафақат тил билиш, балки профессионал қобилият ва иш тажрибаси, билим даражаси ҳам эътиборга олинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди