Москвада яшовчи Анашка Хаджимурадова исмли муслима аёл, вафот этган бобосининг буюмлари орасидан 16-асрга тегишли Сурияда ишланган Қуръони Каримнинг қадимий нусхасини топиб олди. Аввалига, аёл мазкур қўлёзмани ким ошди савдосига қўймоқчи бўлади. Чунки, бу жуда қимматбаҳо тарихий ёдгорлик эканини унинг атрофидагилар уқтирадилар, дейилади Аqida.uz сайтида.
“Биз икки турдаги экспертиза текширувидан ўтказдик ва Қуръоннинг 16-асрга тегишлилиги ҳақида аниқ билдик. У ерда ҳаттоки, қўлёзма қачон ва ким томонидан қолдирилгани ҳақида маълумотнома ҳам бор. Лондонда менга мазкур нусха учун 12 млн. таклиф қилишди. Кейинроқ, нарх кўтарилиб 45 млн.АҚШ долларигача етиб келди”, дейди Анашка.
Лекин, бу вақтга келиб муслима Қуръонни сотиш фикридан воз кечди. У дин ва илоҳий китоб орқали пул ишлаш бахт келтирмайди деб ҳисоблади ва Қуръони каримнинг мазкур нусхасини масжидга ҳадя қилди.
“Пул, бойлик бахт келтирмайди. Мен китобни сотиш фикридан қайтдим ва уни масждига ҳадя қилдим. Бу ерда Қуръон авайлаб-асралади. Мен, менинг набираларим, танишларим бу ерга исталган вақтда келиб бу китобни кўришлари, ундан фойдаланишлари мумкин. Масжид ходимлари мазкур нусханинг нақадар яхши сақланганидан ҳайратландилар. У жуда яхши ҳолатда бўлиб, уни бемалол ўқиш мумкин”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди