5 676
Шавкат Мирзиёев — ҳарбийларга: Бир дақиқа вақтингиз ҳам бекор кетмаслиги учун сизларга шароит яратяпмиз (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида 17 февраль куни Когон туманидаги ҳарбий қисмда бўлди. Президент бу ерда ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишган, аскар ва офицерлар билан суҳбатлашган.
Жанговар шайлик қаердан бўлади? Жисмоний тайёргарлигингиз ҳар доим кучли бўлса. Жисмоний тайёргарлик қилган одам билимини ҳам олади, компьютерни ҳам билади.
Бир дақиқа ҳам вақтингиз бекор кетмаслиги учун мана шундай шароитларни яратяпмиз. Сизнинг ҳар томонлама тайёргарлигингиз Ватанимизга, халқимизга керак. Тинчлигимиз, халқимизнинг мудофааси, унинг тинчлиги сизнинг қўлингизда.
Кўп ўзгаришларни амалга оширяпмиз. Нима учун? Сиз бу ерда жанговар шай, жисмоний соғлом, буюк боболаримизга муносиб фарзанд бўлиб, руҳларинг тетик бўлса, биз тинч-хотиржам бўлиб, сизларга шароит яратиб беришимиз шарт.
Ватан ҳимоячиси деган шарафли касбга, унга садоқат билан хизмат қилишга ҳаётингизни бағишлаган экансиз — бу буюк касб, буюк ният, буюк истак — шу буюклик ҳар вақт сизга ҳамроҳ бўлсин, жонажон Ватанимиз ҳимоясига ҳар доим тайёр бўлинг.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Президент матбуот хизматининг Шавкат Мирзиёевдан келтирган иқтибосига кўра, «халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак». «Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур», — деган Президент. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди