1986 йилда ташкил топган «Burke Peerage» Британия генеалогик нашриёти Буюк Британия қироличаси Елизавета иккинчининг генеалогик келиб чиқишига оид тадқиқот натижаларини эълон қилганлигини Хабар нашри маълум қилмоқда.
Унга кўра, қиролича жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғридан-тўғри авлоди экани аниқланди. Нашриёт 190 йилдан ортиқ даврни ўрганиб, қиролича пайғамбаримизнинг (с.а.в.) 43-авлоди эканини таъкидлади. Нашриёт директори Херолд Брукс Бейкернинг таъкидлашича, қиролича пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри қондош авлоди бўлиши британияликлар учун қисман маълум бўлиб, ҳатто бошқа ислом давлатларининг раҳбарлари ушбу фактдан фахрланадилар.
Ушбу қондошлик Испанияни бошқарган Севильядаги араб подшоҳлиги даврига бориб тақалади. Сўнг уларнинг қони Португалия ва Кастилия қиролликлари орқали Англиянинг XV асрдаги қироли Эдуард IV қонига қўшилган.
Келинг, бир бошдан бошлаймиз.
Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин уммавийлар халифалиги ўрнатилган. Бу 62 миллион аҳолини бошқарган (ўша пайтда дунё аҳолисининг 29 фоизи) тарихдаги бешинчи империя эди. Унинг пойтахти Қурдоба (Кордоба) шаҳри (ҳозирги Испанияда) бўлган. Қурдоба мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийларнинг маданий ва илмий марказига айланган, ўша пайтда халифалик илм-фан, тарих, география, фалакиёт ва математика соҳасида жадал ривожланган.
Қиролича БААга ташрифи чоғида муқаддас китоб билан танишмоқда.
Фото: БАА элчихонаси
Фото: БАА элчихонаси
Уммавийлар халифалиги ислом тарихидаги тўрт буюк халифаликнинг иккинчиси — аббосийлар инқилобидан кейин парчаланиб кетган. Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотима(р.а.)нинг тўғридан-тўғри авлоди бўлган Абу Қосим Муҳаммад ибн Аббос аббосийлар халифалигига асос солган.
Қиролича Елизаветанинг айнан шу силсилага генеалогик боғлиқлиги айтилмоқда.
Шажара
Елизавета II, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги (БҚ) қироличаси
Жорж VI, БҚ қироли
Жорж V, БҚ қироли
Эдуард VII, БҚ қироли
Виктория, БҚ қироличаси
Эдуард, Кент ва Стратхарн герцоги
Жорж III, Буюк Британия (ББ) қироли
Фредерик, Уэльс шаҳзодаси
Жорж II, ББ қироли
Жорж I, ББ қироли
София, Ганновер валиаҳд маликаси
Елизавета, Богемия қироличаси
Жеймс I/VI, Англия, Ирландия ва Шотландия қироли
Мария, шотланд қироличаси
Жеймс V, шотланд қироли
Маргарет Тюдор, шотланд қироличаси
Елизавета, Англия қироличаси (Йорк)
Эдуард IV, Англия қироли
Ричард Плантагенет, Йорк герцоги
Конисборглик Ричард, Кембриж графи
Изабелла Перес, Йорк герцогиняси
Мария Хуана де Падилла, Кастилия маликаси
Мария Фернандес де Энестроса, Кастилия зодагони
Алдонза Рамирес де Чифонтес, Кастилия маликаси
Алдонза Гонсалес Жирон
Санча Родригес де Лара
Родриго Родригес де Лара
Санча Алфонсес, Кастилия маликаси
Заида (Изабелла)
Мўътамид ибн Аббос, Севилья подшоҳи
Аббос II Мўътамид, Севилья подшоҳи
Абу Қосим Муҳаммад ибн Аббос, Севилья подшоҳи
Исмоил ибн Қурайш
Қурайш ибн Аббос
Аббос ибн Амир
Амир ибн Аслан
Аслан ибн Амир
Амир ибн Итлаф
Итлаф ибн Наим
Наим II Лаҳмий
Наим Лаҳмий
Заҳро бин Ҳусайн
Ҳусайн ибн Ҳасан
Ҳасан ибн Али — Муҳаммад алайҳиссаломнинг набираси “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди