13:30 / 21.02.2018
4 617

Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган ўқувчи 5 йилга қамалди (видео)

Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган ўқувчи 5 йилга қамалди (видео)
Тошкент юридик коллежида 2017 йил октябрида юз берган пичоқбозлик ҳолати юзасидан 20 февраль куни Учтепа туман суди асосий айбланувчи — Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида хабар берилди.

Хабар беришларича, Саидвоҳидовга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўйишлик йўли билан, узил-кесил ўташлик учун 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этишжазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида 3-курс талабалари ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки курсдоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказган эди. Ҳодиса оқибатида Парпибоев вафот этган, Ёрқориевга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Кейинроқ, мазкур пичоқбозлик ҳолатига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам эътибор қаратиб, шундай деган эди: «Ўқувчи очиқдан очиқ ёнида пичоқ олиб юрса, унга ҳеч ким индамаса, назорат қилмаса, бунга ким жавоб беради?».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган ўқувчи 5 йилга қамалди (видео)