17:02 / 21.02.2018
5 677

Суд "Аҳмадбой"ни 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этди (видео)

Суд "Аҳмадбой"ни 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этди (видео)
Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўтказилган очиқ суд мажлисида халқимиз орасида Аҳмадбой номи билан танилган чинозлик тадбиркор А.Турсунбоев ҳамда унинг шериклари иши юзасидан суд қарори эълон қилинди, яъни ҳукм ўқилди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор моддалар — фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланганидан ҳамда суд тергови якунланганидан барчанинг хабари бор.

А.Турсунбоев ва шериклари айтиб ўтилган моддалар бўйича айбланаётган бўлишларига қарамай, сўнгги сўз берилганида буни муайян даражада рад этди. Жумладан, А.Турсунбоев одамларни ҳеч қачон алдамагани, улар ўз ихтиёри билан пулини келтиргани, мақсади ушбу маблағни тадбиркорликка йўналтириш орқали кўпайтириш ва сўнгра эгаларига қайтариш бўлганини айтди.

Шу билан бирга, қилмишидан астойдил пушаймонлигини билдириб, халқимиз ва Президентимиздан кечирим сўради.
Ниҳоят, шулар асосида суд қарори чиқарилди. Унга кўра, А.Турсунбоев 13 йил озодликдан маҳрум этилди. Унинг шерикларига ҳам тегишли жазо тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд "Аҳмадбой"ни 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этди (видео)