08:03 / 22.02.2018
6 460

Танасидан 16 игна топилган Азизбекнинг аҳволи кундан-кунга яхшиланмоқда (видео)

Танасидан 16 игна топилган Азизбекнинг аҳволи кундан-кунга яхшиланмоқда (видео)
Танасидан 16 та игна топилган фарғоналик бир яшар Азизбек Абдумажидовнинг аҳволи кундан-кунга яхшиланмоқда, бироқ унинг ҳолатини қониқарли деб айтишга ҳали эрта. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24»нинг «Ахборот 24» дастурига интервью берган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар жарроҳлик бўлими мудири, профессор Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

Танасида игналар борлиги аниқланган чақалоқ 15 январь куни Тошкентга олиб келинган эди. 17-куни у операция қилинди, операция 9 соат давом этди. Операция муваффақиятли ўтди, шунга қарамай, кейинчалик чақалоқ вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу миш-мишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилди.

«Ахборот 24»нинг 20 февраль сонида бир яшар чақалоқ ҳақида лавҳа кўрсатилди. Унда Азизбекнинг аҳволи нисбатан яхши экани билдирилди.

Боланинг аҳволида кундан-кунга яхши томонга ўзгариш бор. Албатта, унинг аҳволини қониқарли деб айтишимизга ҳали эрта — аҳволи ҳали ҳам оғир. Лекин марказга олиб келинган вақтдаги, операция кунидаги ҳолати билан солиштирганда, ҳозир анча тузук. Барча қон таҳлилларининг рақамлари нормаллашган, бола ўзи овқатланишни бошлади.

Ҳабибулла Оқилов, тиббиёт фанлари доктори, профессор


Маълумот учун, содир бўлган ушбу ҳодиса бўйича ҳақиқатни аниқлаш ҳамда қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида 24 январь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасидан маълум қилишларича, Азизбек Абдумажидовнинг танасига игналарнинг тушиши сабабларини аниқлаш мақсадида қатор экспертизалар тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танасидан 16 игна топилган Азизбекнинг аҳволи кундан-кунга яхшиланмоқда (видео)