«Россияга кетаётган автобус техник жиҳатдан носоз бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов депутатларнинг ҳалокат айбдорларини жазолаш ҳақидаги сўровига жавобан айтиб ўтган», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Xabar.uz нашри.
«Тергов натижаларига кўра шу нарса маълум бўлдики, автоулов техник носозлик оқибатида Чимкент-Самара автомобиль йўлининг 1068-километрида ҳаракатини тўхтатган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар хизматига хабар бериш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш ўрнига автобус ҳайдовчилари автобус салонини кавшарлаш лампаси ёрдамида иситмоқчи бўладилар. Бензиндан фойдаланишда эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан», — дея маълум қилган Калмуханбет Қосимов.
Вазирликнинг тергов департаменти Оқтўба вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлими юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345 ва 348-моддалари бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Автобусни техник носоз бўлишига қарамай нима сабабдан ва қандай асосларда йўлга олиб чиққанларини аниқлаш мақсадида ҳайдовчилар Мақсад Пернебеков, Нуржан Қирғизбоев ва Барат Танатовларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йилнинг 18 январь куни юз берган ушбу фожиа оқибатида Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси тириклайин ёниб кетган эди. Фалокатдан 5 киши (автобуснинг уч ҳайдовчиси ва икки йўловчи) омон қолган эди. Тирик қолганларнинг гувоҳлик беришича, ҳалок бўлган йўловчилар автобуснинг иккинчи қаватида бўлишган, биринчи қават эса юклар билан тўлган бўлган. Ёнғин натижасида автобус салони қора тутунга тўлган ва одамлар эшикни топа олишмаган. Эшикни топиб очганларидан кейин ичкарига кислород кириши натижасида автобус салони аланга ичида қолган.
Маълум бўлишича, уловнинг эгаси Қозоғистон фуқароси бўлган ва автобус йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган, 1989 йили ишлаб чиқарилган ва охирги марта 2015 йилда техник кўрикдан ўтган.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида автобус Россияга бориш учун энг кенг тарқалган транспорт ҳисобланади. Чунки у бошқа транспортларга нисбатан анча арзонга тушади.
Эслатиб ўтиш керак, 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб ҳалок бўлганлардан 49 нафарининг шахси аниқланди. Уларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан экани, шунингдек, марҳумлар орасида Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида яшаганлар ҳам борлиги маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин