18:39 / 22.02.2018
9 108

Деновлик Сурияда бўлиб қайтган "ўта хавфли жиноятчи" ушланди

Деновлик Сурияда бўлиб қайтган "ўта хавфли жиноятчи" ушланди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар шартли) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетган бу шахс Ўзбекистонга қайтиб келгач, юриш-туриши ва хатти-ҳаракати билан кўпчиликни ажаблантираётганди.

Терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари чоғида унинг 2014 йил куз фаслида Москва шаҳрига ишлаш учун кетиб, ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилгани, ҳозирда қидирувда бўлган акаси Сафар Саломовнинг даъвати таъсирида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимига аъзо бўлгани аниқланди.

Ўтмас оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, Россиядан Туркияга чиқиб кетади. Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилади. Ўша ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, тақиқланган ташкилот фаолиятини кенгайтириш, келгусида «жиҳод» қилиш йўли билан Ўзбекистоннинг амалдаги конституциявий тузумига қарши фаолият юритган.

Айни пайтда 23 ёшли Ўтмас Мансуровга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деновлик Сурияда бўлиб қайтган "ўта хавфли жиноятчи" ушланди