19:04 / 22.02.2018
9 657

Тақиқланган жойга машина қўйганларга қарши «ов» бошланди (видео)

Тақиқланган жойга машина қўйганларга қарши «ов» бошланди (видео)
Ҳозирги кунда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ Бошқармаси ходимлари томонидан, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидабузарлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жойида маъмурий баённомалар расмийлаштириб келинмоқда. Агарда транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларига риоя килинмаганлиги оқибатида мазкур транспорт воситаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддасига асосан транспорт воситасини махсус тўхташ жойлари (жарима майдони)га эвакуация қилинмокда.

Маълумот учун, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (22 февраль ҳолатига кўра — 516 720 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Агар жазо қўлланилганидан сўнг бир йил ичида шундай қоидабузарлик бир марта такрор содир этилса, жарима миқдори 861 200 сўмни, икки марта содир этилса 1 722 400 сўмни, уч ва ундан ортиқ марта содир этилса 2 583 600 сўмни ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тақиқланган жойга машина қўйганларга қарши «ов» бошланди (видео)