Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан 20 кунлик чақалоқни сотаётган фуқаролар жиноят устида қўлга олингани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, тўрт боланинг онаси ҳисобланган 38 ёшли 2018 йил 20 январь куни туғилган қизини Фарғона вилоятининг Бағдод ва Риштон туманларида яшовчи фуқаролар билан тил бириктириб, 10 минг АҚШ долларига сотишга уринган вақтида қўлга олинган.
«Ўзбекистон 24» телеканалида ушбу ҳодиса ҳақида лавҳа эфирга узатилди. Унда чиқиш қилган Тошкент вилояти ИИБ терговчиси Равшан Пардаевнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг мазкур қисми («одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш, ўша ҳаракатлар 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этиш) бўйича айбдор деб топилганлар 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин