15:38 / 23.02.2018
5 663

Энди коммунал қарзлар барча "прописка" қилинганлардан ундирилади

Энди коммунал қарзлар барча "прописка" қилинганлардан ундирилади
Президентимизнинг 2018 йил 15 февралдаги “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат тураржой объекти манзили бўйича прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг энергия ресурслари (электр энергияси ва газ) ва кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўлов бўйича солидар жавобгарлигини жорий этди. Мазкур механизм 2018 йил 1 мартдан эътиборан амал қилишни бошлайди, дейилади Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида.

Маълумот учун: Солидар жавобгарлик шуни англатадики, унга кўра кредитор мажбуриятларнинг ижро этилишини барча қарздорлардан биргаликда ёки улардан исталганидан, бунда ҳам тўлиқ, ҳам қарзнинг бир қисмини ижро этилишини талаб этишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг бирига нисбатан тўлиқ ижрога эришилмаган ҳолда, кредитор тўлиқ ижро этилмаганни бошқалардан талаб қилишга ҳақли.

Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари юзасидан қарздорликни истеъмолчилар-солидар қарздорларнинг пластик карталарининг банк ҳисобварақларидан ҳар ойда сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқаришга ҳақли. Ҳисобдан чиқаришнинг максимал суммаси бунда ЭКИҲнинг 2 баравари (шарҳ эълон қилинган санада – 344 480 сўм) миқдорида тасдиқланган.

Бундан ташқари, 1.05.2018 йилдан бошлаб барча қарздорлар, шу жумладан етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари юзасидан қарздорлар, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар умумфойдаланишдаги маълумотлар базасига киритилади. Унга киритилган қарздорлар (жисмоний ва юридик шахслар) қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум бўлади:

а) йирик битимлар тузиш (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 83-моддаси, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига қаралсин);

б) айрим хизмат турларини олиш:
- молиявий-кредит хизматлари;
- халқаро йўловчи ташиш хизматлари;
- давлат хизматлари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди коммунал қарзлар барча "прописка" қилинганлардан ундирилади