Адлия вазирлигида Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ҳужжат тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун аҳолига имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратиш тартибини белгилаб берди.
Хусусан, унга кўра туман (шаҳар)даги сектор раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (17 224 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Низомда қайд этилишича, банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга. Бунда банк қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарини суғурта қилиши шарт.
Микрокредитлар ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун ажратилади.
Микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга мақсаддан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди