5 276
Фуқаролар мурожаатига беписанд қараган 15 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни бузган ташкилотлардаги масъул шахслари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вазирлик, идора ҳамда маҳаллий ҳокимият органларидан олинган маълумотларда қайд этилишича, ўтган йили жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига сабабчи бўлган 3366 нафар мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар қўлланган.
Жумладан, раҳбар ва масъул ходимлардан 290 нафари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган, 2897 нафарига интизомий, 164 нафарига маъмурий жазо қўлланган, 15 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳисобот даврида Вазирлар Маҳкамаси Аппарати, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига бевосита жисмоний ва юридик шахслардан жами 806,5 мингта ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар тушган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 61 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига аҳолидан 971,8 мингта мурожаат келиб тушган ва кўриб чиқилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди