13:40 / 24.02.2018
4 167

Самарқандлик “Робин Гуд” ҳибсга олинди

Самарқандлик “Робин Гуд” ҳибсга олинди
Фуқаролар автомобилларининг давлат рақамларини ўғрилаб, эвазига пул талаб қилаётган гумондор турли ижтимоий тармоқларда “Робин Гуд” лақабини олган эди.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида автомобилларнинг давлат рақамларини ўғрилаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Фуқаролар автомобилларининг давлат рақамларини ўғрилаб, эвазига пул талаб қилаётган гумондор турли ижтимоий тармоқларда “Робин Гуд” лақабини олди. Чунки у талаб қилаётган пулларининг ярми хайрия учун ишлатилишини маълум қилган эди.

Самарқанд шаҳар ИИБ маълум қилишича, ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишларидан кейин Самарқанд шаҳри Тутзор МФЙ, Помир кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Бекзод Сухробович Толибжонов юқорида кўрсатилган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс сифатида ушланган.

У шаҳардаги Саттепо масканида жойлашган “Туризм” коллежида “Меҳмонхона ва ресторан бизнеси” йўналишининг 2-босқич ўқувчиси экани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ Тергов бўлими шуғулланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик “Робин Гуд” ҳибсга олинди