Расмий хабарларга кўра, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи 55 ёшли Зулхумор Рустамова туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлимида фаолият юритган. Яқинда давлат қонунларига кўра, Зулхумор опани пенсияга кузатиб қўйишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аёллар 55, эркаклар 60 ёшга етгач, пенсияга чиқади.
Аммо Зулхумор опа бирлашма директори ҳузурига кириб, пенсияга чиқиш нияти йўқлигини баён қилган. Ўз ўрнида директор ходиманинг рад жавобини ҳисобга олмаган ва буйруққа имзо чеккан. Зулхумор Рустамова уйига келган-у, эртаси куни ўзини осиб қўйган. Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу иш билан Шаҳрихон туман прокуратураси терговчилари шуғулланмоқда.
— Зулхуморни мажбурий тарзда пенсияга чиқаришган, — дейди марҳуманинг қариндошларидан бири. — У ўз ишини жуда севарди. Илтимосларини ҳисобга олишганда, шу фожиа юз бермасди…
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»