
М39 «Олмаота — Бишкек — Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 806—871-километрлари оралиғида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари тўлақонли ишга туширилди, деб хабар беради "Дарё.уз" Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб.
Ушбу тизим ёрдамида бир суткада жами 1051 та қоидабузарлик аниқланди.
«Қоидабузарликларни ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил этилганда, Тошкент шаҳридан 391 та, Тошкент вилоятидан 243 та, Сирдарёдан 78 та, Самарқанддан 92 та, Қашқадарёдан 88 та, Жиззахдан 60 та, Сурхандарёдан 32 та, Бухородан 22 та, Навоийдан 13 та, Хоразмдан 11 та, Фарғонадан 5 та ҳамда Андижон ва Наманган вилоятлари ҳайдовчилари томонидан 4 тадан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилган», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар