23 февраль куни Наманган шаҳрида жойлашган Енгил саноат касб-ҳунар коллежида рўмол ўраган қизларга қарши рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилоятида бўлиб қайтган Kun.uz мухбири хабар беради.
Маълум қилинишича, мазкур коллеждаги Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сифатида ишлаб келаётган Мавлуда Ҳусанова ўқувчи қизларнинг рўмолини ечиб юришга ундаган.
«Ўқув биносига киришимиз билан Акмалхон домла (коллежда психолог лавозимида ишлайди - таҳр.) ва Мавлуда оя рўмолни ечиб қўйишимизни сўрайди. Акс ҳолда яшаш жойимизга тегишлича маълумот юбориши, ота-онамизни маъмурий жавобгарликка тортиб, жарима тўлашга мажбур бўлишини таъкидлайди. Бу ҳолат шу йил ҳисобидан 5-6 марта такрорланди. Сўнгги марта 23 февраль куни «рўмолли қизлар» билан шу тахлитдаги йиғилиш ўтказилди», дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ўқувчилардан бири.
Афсуски, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Ҳусанова билан боғланишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, «Акмалхон» исмли коллеж психологи шахсий ишлари билан банд бўлгани туфайли, уни ҳам коллеж биносидан топишнинг имкони бўлмади.
Коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Баҳодир Боқижоновнинг таъкидлашича, «ўқув муассасасида рўмол ўрашга нисбатан ҳеч қандай тақиқ жорий этилмаган».
«Рўмол миллий қадриятимизнинг бир бўлаги, қизларимиз уни чиройли қилиб ўраб келади. Раҳбарият ё ўқитувчилар бунга қаршилик қилмайди. Тўғри, арабий бош кийимларга тақлид қилиб, ҳижоб (рўмол остидан кийиладиган бош кийим назарда тутилмоқда - таҳр.) ўраниб келса, бу вазиятда озроқ танбеҳ бериб, коллежда юриш-туриш тартибини эслатиб турамиз. Аммо, рўмол ўраш - ҳар бир қизнинг мустақил қарори», дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи аҳолининг алоҳида характери, жамиятнинг қизиқиш ва қарашларини ҳисобга олиб, «рўмолли қизлар» масаласига «қаттиқ» қараш жоиз эмас.
«Бундан 3-4 йиллар аввал, оғзаки топшириқлар берилиб, «рўмол масаласи» таълим муассасаларида умуман муҳокама этилмасди. Сўнгги пайтларда рўмол дин ва эътиқод иши эканлиги айтилсада, уни ўраш-ўрамасликни қизлар мустақил ҳал қилиши керак деб биламан», дея фикрини тўлдирди Баҳодир Боқижонов.
Директор ўринбосари масалага муносабат билдираркан, «рўмолнинг қандай ўралиши» муҳим омил эканини таъкидлайверди. Лекин, миллий бош кийимлардан бири сифатида эътироф этилган рўмол таълим жараёнига қанчалик халақит қилиши ҳақидаги савол очиқ қолди.
«Коллеж раҳбариятининг, қолаверса, ҳар бири аъзосининг кишининг виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишга қаршилиги йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган барча қонунларга сўзсиз бўйсунилади. Бундан ташқари айтиш лозимки, коллеж ички тартиб қоидалари низомида «рўмол ўраб, юриш мумкин эмас» деб ёзиб қўйилмаган», дейди коллеж директори касб таълим бўйича ўринбосари Шерзод Юсупов.
Мутасадди вакилларнинг расмий муносабати олинмагунча ушбу масала очиқ қолаверади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили муслима аёллар диний билим олиши учун ташкил этилган «Ҳадичаи Кубро»да ўқиш истагида бўлган қиз рўмол ўраб юргани учун ҳуқуқбузар сифатида жарима тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Фаррух Абсатторов ҳам дин ва виждон эркинлиги каби узвий ҳуқуқларидан тўла фойдалана олмагани ҳақида гапириб берганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»