Кеча ижтимоий тармоқларда Осиё чемпиони Рустам Ашурматовнинг Президент совғаси — «Малибу»ни йўл патрул хизмати ходими тўхатгани акс этган сурат оммалашиб кетди.
«Оffside.uz» нашри ана шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғланди.
— Рустам, бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган расмга изоҳ бера оласизми? Нима бўлган эди?
— Ассалому алайкум. Аслида ижтимоий тармоқлардаги фикр билдирилганчалик ҳеч қандай иш бўлгани йўқ. Эрталаб машғулотларга кетаётган вақтимда йўл патрул хизмати ходими тўхтатди. Йўл четида тўхтадим ва ҳужжатларимни тақдим этдим. ЙПХ ходими ҳужжатларимни текширди ва қачон давлат рақами тақишимни сўради. Мен 2—3 кунда давлат рақами олишимни айтдим ва ҳужжатларимни қайтариб берди. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ.
— Сиз қоида бузмагандингизми? Фақат ҳужжатларни текшириш учун тўхтатдими?
— Худди шундай. Қоида бузганим йўқ, улар тўхтатиб ҳужжатларим жойида эканлигини текширишди, холос.
— Ижтимоий тармоқларда фикр билдирган мухлисларга нима дейсиз?
— Нима дейишим мумкин, биз ҳам ҳамма қатори инсонмиз. Энг аввало қоидаларга бўйсунишимиз шарт ва қонун олдида чемпионми ёки оддий инсонми ҳамма баробар. Шуни тушунган ҳолда йўлда юрганда қоидаларга бўйсунамиз, қоидаларни бузадиган бўлсак худди футболдаги каби қоида бузганимиз учун жазоланишимизни бошқалардан кўра яхшироқ англаймиз. Ҳар хил гап сўзларга ишонмаслигингизни сўраб қоламан.
- Янги мавсумда сизга ва жамоангизга омад тилаймиз.
- Раҳмат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»