11:01 / 28.02.2018
5 189

Тошкентда анестезиолог 16 ёшли беморнинг ўлимида айбдор деб топилди (видео)

Тошкентда анестезиолог 16 ёшли беморнинг ўлимида айбдор деб топилди (видео)
Фото: «UzNews.uz»
Жарроҳлик маркази анестезиологи, Тўрахўжаев Бегзоднинг вафот этгани ортидан жиноят ишида айбдор деб топилди ва озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 16 ёшли бемор Тўрахўжаев Бегзод ўткир кўричак ташхиси билан шифохонага ётқизилганидан сўнг, жарроҳлик ўтказилиши учун махсус хонага олиб кириб кетилиб, бир неча соат вақт давомида на бемор ва на шифокордан дарак бўлади.

Афсуски, 16 ёшга тўлган Тошкент шаҳридаги 19-мактабнинг собиқ ўқувчиси жарроҳлик жараёнидан чиқмади, у вафот этди. Айнан Жарроҳлик марказида унинг биологик ўлими қайд этилди.

Бунинг ортидан эса анестезиолог Турсунов Шерзодга нисбатан Жиноят кодексининг 116-модда 3-қисми билан жиноят иши очилади.

Кеча, 27 февраль куни суд барча тарафларни эшитиб, қонуний қарор қабул қилди.

Суд ҳукмига кўра, Турсунов Шерзод 3 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди ва икки йил муддатга тиббиёт соҳасида меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, бу иш юзасидан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди.
[media=https://youtu.be/GMPqzboi05Q]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда анестезиолог 16 ёшли беморнинг ўлимида айбдор деб топилди (видео)