
Маълумки, апельсин, киви, папайя каби мевалар асосан тропик иқлимли мамлакатларда етиштирилади. Қашқадарёлик Эргаш Ботиров ушбу цитрус меваларни юртимизда ҳам етиштиришнинг уддасидан чиққан омилкорлардан, деб ёзади ЎзА.
– Икки сотихли иссиқхонамизда аввал лимончиликни йўлга қўйдик, - дейди Эргаш Ботиров. – Сўнг, апельсин етиштиришни ўзлаштириш мақсадида иссиқхонага ушбу дарахтнинг кўчатини ўтқаздик. Бу йил экинимиз илк ҳосилга кирди. Парваришдаги папайя дарахти ҳам баравж ривожланмоқда.
Ғузор туманида жойлашган мазкур мўъжаз тропик боғда шунингдек, 20 дан зиёд турдаги хона гуллари парваришланади. Ушбу камёб анвойи гулларнинг ихлосманд-харидорлари жуда кўп.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар