Миллий лоукостернинг ташкил этилиши халқаро авиаташувлар нархини сезиларли пасайтириш имконини беради. Бу ҳақда, Spotга таяниб Daryo.uz нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда нарх-наво ҳақида аниқ бир нарса дейиш қийин — барчаси иккинчи томон (самолётлар парвоз қиладиган аэропортлар) қандай шартлар қўйишига боғлиқ.
Шунга қарамай, масалан, Тошкентдан Москвага парвоз нархи тахминан 100 доллар атрофида бўлишини ҳозирдан айтиш мумкин (ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Тошкент—Москва» йўналишидаги рейсларига чипта нархи, санасига қараб, 300—350 доллардан бошланади).
Бундан ташқари, бошқа лоукостерларда бўлгани сингари, миллий лоукостерда ҳам нарх самолёт қайси аэропортга учиши, бортдаги хизматлар тўплами ва бошқа омиллардан келиб чиқиб шакллантирилади.
«Лоукостерлар асосан сайёҳлик йўналишлари учун ишлайди, бизда ҳам шундай бўлади», — деди Умид Ҳусанов.
Унинг қўшимча қилишича, катта эҳтимол билан, миллий лоукостернинг асосий йўналишлари, биринчи галда, Туркия, Миср ва Россия бўлади. Лоукостер ички йўналишлар бўйлаб ҳам парвоз қилади.
Лоукостерни ташкил этиш бўйича ишларни 2018 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Маълум бўлишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Россиянинг «Аэрофлот» ва унинг «Победа» лоукостеридан мўлжал олиб, лоукостерларни ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди