23:15 / 28.02.2018
5 470

Автомобил ёқилғисини 50 % га тежайдиган қурилма Ўзбекистонда қачон сотувга чиқарилади?

Автомобил ёқилғисини 50 % га тежайдиган қурилма Ўзбекистонда қачон сотувга чиқарилади?
Малайзиянинг «Amiran» технологик компанияси ишлаб чиқарган газгенератор қурилмаси автомобилга ўрнатилгандан сўнг ёқилғи сарфи 50 фоизгача тежалиши, ўз-ўзидан босиб ўтиладиган масофа ҳам 50 фоизгача узайиши ҳақида хабар берган эдик.

«ЎзА» нашрининг ёзишича, автомобилларга қуйилган бензин ёқилғисининг 60 фоизигина ишлатилар экан холос, қарийб 40 фоизи чиқит сифатида ҳавога сарф бўлади. Мазкур янги газгенератор қурилмаси ёрдамида эса автомобилга қуйилган бензин тўлиқ ишлатилади.

Газгенератор қурилмасидан фойдаланиш учун кўпчилик ташкилотлар таклиф билан чиққан. Айни пайтда синов тариқасида ишлатиб кўриш ҳақидаги таклифлар ўрганилмоқда.

Қачон сотувга чиқарилади, нархи қанча деган саволларга аниқлик киритар экан, нашр яқин 10-15 кун ичида мазкур қурилма синов тариқасида сотувга чиқарилишини маълум қилган. Нархи эса барча ҳаражатлар тўлиқ ҳисоб китоб қилингач, яқин бир ҳафта ичида аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Amiran» технологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газгенератор қурилмаси барча турдаги транспорт воситалари учун мўлжаллангани эслатиб ўтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобил ёқилғисини 50 % га тежайдиган қурилма Ўзбекистонда қачон сотувга чиқарилади?