"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти жорий йил 18 мартдан 22 мартгача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар йўл ҳақини тенг ярмига арзонлаштирди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
Йўловчилар беш кун давомида маҳаллий йўналишларга қатновчи барча поездлар, шу жумладан, «Афросиёб» поездларида ҳам оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.
Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам ички рейслар учун Наврўз байрами кунларида 50 фоизгача чегирма эълон қилганини хабар қилгандик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонида Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун қулайликлар яратилиши белгилаб берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»