09:03 / 02.03.2018
5 170

Барча ёмонликларнинг боши

Барча ёмонликларнинг боши
Ривоятга кўра, ҳазрат Али (к.в.)нинг олдиларига бир киши келиб деди:

– Эй мўминлар амири, мен ёлғон сўзлайман, ўғрилик қиламан, шароб ичаман, бошқа гуноҳларим ҳам бор. Уларнинг ҳаммасидан бирданига халос бўлишни истайман. Менга шундай фазилатни айтингки, гуноҳ қилишдан халос бўлай.

– Ёлғон сўзлашдан сақлан, – дедилар ҳазрат Али (р.а.).

У доимо рост гапиришга аҳд қилиб, ҳазрат Алининг ҳузурларидан чиқди. Йўл-йўлакай шароб ичгиси келди, шу ниятда майхонага йўл олди. Кета туриб ўйлади: «Агар амир мендан шароб ичдингми, деб сўраса, «ҳа» десам, жазо олишим тайин. Агар «йўқ» десам, ёлғон гапирмасликка ваъда берганман…» Шундай ўйлар билан нафсини енгиб, ортига қайтди.

Йўл давомида бир аёлни учратди, шаҳвоний ҳислари ғолиб келиб, зино қилишни истади. Лекин уни яна боягидек ўйлар чулғаб олди. Рост гапирса, зинокорлиги учун жазолашади, ёлғон гапирса, аҳдини бузган бўлади. Шу тарзда қандай гуноҳ устидан чиқмасин, ёдига ваъдаси тушиб, ўзини тўхтатаверди. Бир муддат ўтгач, ҳазрат Али (к.в.)нинг ҳузурлари келди ва шундай деди:

– Эй мўминлар амири, бир гуноҳдан тўхташ билан қаршимда очиладиган барча тўғри йўлларни кўрсатдингиз. Ёлғон сўзлаш барча ёмонликларнинг боши эканини энди тушундим.

Манба: irfon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Барча ёмонликларнинг боши