16:16 / 02.03.2018
4 716

Россиядан Ўзбекистонга қурол олиб кирган шахс аниқланди​

Россиядан Ўзбекистонга қурол олиб кирган шахс аниқланди​
Нукус туманида фуқаро Қ.Д.нинг хонадони унинг розилиги билан холислар иштирокида кўздан кечирилди ва ҳовлисининг орқа томонида жойлашган молхонаси ёнидаги қамишлар орасига 2 дона ов милтиғи, 23 дона гильза, 34 дона капсюллар ноконуний равишда сақланаётганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, фуқарода қуролларни сақлаш бўйича ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.

Шунингдек, Қўнғирот туманида А.А.нинг хонадонида калибри 16 мм. бўлган 1 дона бир стволли ов милтиғи ва 3 дона гильзаларни ноқонуний равишда яширган ҳолда сақлаб қуйгани аникланди. Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Т.нинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, бу ерда 1 дона икки стволли ов милтиғи ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақлаётгани фош бўлди.

Қорақалпоғистон темир йўл станциясида «Волгоград – Тошкент» йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида Ўзбекистон фуқароси Б.П. йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 кг. ов милтиғининг дробларини ноқонуний равишда Россия Федерациясидан мамлакатимизга олиб келаётгани аниқланди.

Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди. Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиядан Ўзбекистонга қурол олиб кирган шахс аниқланди​