
2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан очилган Шароф Рашидов музейида ёзувчи ҳамда сиёсий арбобнинг суратлари, буюмлари, китоблари сақланади. Музей экспонатлари орасидан давлат арбобининг оилавий суратлари, қизлари, куёвлари ва набираларининг расмлари ҳам ўрин олган.
Ушбу суратлар орасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ҳам сурати бор, деб ёзмоқда Қалампир нашри. Гап шундаки, Абдулазиз Комилов Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова билан оила қурган.
Сурат остига эса “Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова умр йўлдоши Абдулазиз Комилов ва фарзандлари билан” деб ёзилган.
Ўзбекистон жамоатчилиги Шароф Рашидовнинг оила аъзоларидан унинг тўнғич қизи Сайёра Рашидовани яхши танийди. Рашидованинг сиёсий доирадаги фаолияти самарали давом этиб келмоқда. У ҳукумат томонидан ўтказиладиган расмий маросимларда доимий иштирокчилардан бири. Бироқ Ўзбекистон халқи учун Шароф Рашидовнинг қолган оила аъзолари парда ортида, жумладан Гулнора Рашидова ҳам.
Маълумот ўрнида, Шароф Рашидовнинг тўрт қиз, бир ўғли бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар