19:10 / 02.03.2018
8 801

Почта хизматлари учун 15 мартдан янги нархлар белгиланади

Почта хизматлари учун 15 мартдан янги нархлар белгиланади
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Молия вазирлиги билан келишувга асосан 2018 йил 15 мартдан бошлаб почта алоқасининг универсал хизматларига янги тарифлар белгиланади.

20 граммгача бўлган почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида жўнатиш учун қуйидаги тарифлар ўрнатилган:
  • Оддий хат-хабарлар – 650 сўм.
  • Буюртмали хат-хабарлар – 1300 сўм.
  • Оддий бандерол – 650 сўм.
  • Оддий майда пакет(100 граммгача) – 800 сўм.

Почта алоқаси тарифлари ва хизматларининг тўлиқ рўйхати билан барча почта алоқаси корхоналарида, бўлимларида ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ расмий сайтида танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Почта хизматлари учун 15 мартдан янги нархлар белгиланади