18:03 / 02.03.2018
6 063

Тошкентдаги кафенинг томи қулаб тушиб, овқатланиб ўтирган мижозлар жабрланди (видео)

Тошкентдаги кафенинг томи қулаб тушиб, овқатланиб ўтирган мижозлар жабрланди (видео)
2018 йилнинг 1 март куни Юнусобод туманидаги "Тандир" кафесининг томи қулаб тушди. Бу вақтда кафеда 20 га яқин мижозлар бор эди.

“UzNews.uz”нинг Юнусобод тумани ИИБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йил 1 март куни соат 21:00да Юнусобод тумани ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 1991 йил Хоразм вилоятида туғилган фуқаро Назаров Комилжон ва 1997 йилда туғилган Муратов Шаҳзодбек тан жароҳати олиб Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 7-сонли ШКШга ётқизилганлар.

Олиб борилган суриштирув натижасида фуқаролар 2018 йилнинг 1 март куни соат тахминан 19:30да дам олиб овқатланиш мақсадида Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 146-б уйда жойлашган “Хосият-Хон-Ая” МЧЖга қарашли “Тандир” миллий таомлар кафеси кириш йўлагининг чап томон бурчак қисмидаги 29-рақамли столга ўтирганликлари ва шу куни кафенинг том қисми уларнинг устига қулаб тушгани натижасида жароҳат олишгани аниқланган.
[media=https://youtu.be/8g7cwz2AU_0]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги кафенинг томи қулаб тушиб, овқатланиб ўтирган мижозлар жабрланди (видео)