date
views 8 828

Банан пўсти нима учун керак?

Банан пўсти нима учун керак?
Банан — мазали ва фойдали мева. Аммо унинг пўсти ҳам фойдали эканини ҳамма ҳам билавермаса керак.

* Куйган, шилинган ва кесилган жойларга малҳам. Банан пўсти терининг куйиши ва бошқа шикастланишларида оғриқни қолдиради. Тирналган, кўкарган, чивин чаққан жойга банан пўстини қўйиб, аста ишқаласангиз, ўзингизни анча яхши ҳис қиласиз.

* Маиший кимё воситаси ўрнида. Банан пўсти ёрдамида кумуш буюмларни осон тозалаш мумкин. Бана пўстини майдалаб, унга бир оз сув қўшинг ва тайёр бўлган бўтқа билан кумуш идиш ёки тақинчоқларни тозалаб, сўнг сувда чайиб ташланг. Қорайган қатламдан из ҳам қолмайди, кумуш буюмлар яна ялтиллайди.

* Терини ёшартиради. Косметологга боришга вақтингиз бўлмаса, юз терисини банан пўсти қайнатмаси билан артиш мумкин. Буни мунтазам бажарсангиз, ажинлар сони қисқаради, теридан ёқимли банан ҳиди келади. Бу қайнатма билан сочларни ювиш ҳам мумкин, улар кучли ва ялтироқ бўлади.

* Гўшт ширали бўлиши учун уни банан пўстига ўраб, 20 дақиқага қолдиринг. Гўшт юмшоқ, ширали бўлади. Уни қовуриб, мазали таъмидан лаззатланишингиз мумкин.

Манба: Tasvir.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банан пўсти нима учун керак?