3 март куни соат 14.04 ларда Наманган шаҳридаги Номонгоний кўчасида яшовчи, 1968 йилда туғилган И.Эсоновнинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, дея хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ёнғинни ўчириш вақтида уйдан И.Эсоновнинг 2003 йилда туғилган ўғлининг жасади топилган. Текширувлар унинг боши ва танасининг турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб жароҳат етказилганини кўрсатди.
Маълум бўлишича, Янгиқўрғон тумани “Нанай” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Муҳаммадсоли Раҳимбердиев ва унинг укаси, 1997 йилда туғилган Муҳаммадиёр Раҳимбердиевлар йигитни ўлдириб, уйга ўт қўйганлари аниқланиб қўлга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи