18:30 / 05.03.2018
6 945

Тошкентда йирик "Лирика"чилар қўлга тушди (видео)

Тошкентда йирик "Лирика"чилар қўлга тушди (видео)
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида қаралади. Инсон саломатлигини асраш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Саломатлигимизни мустаҳкамлашда дори-дармон воситалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Аммо, минг афсуски, сифати кафолатланмаган, инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатувчи, шифокор рецептисиз берилмайдиган дори-дармон воситаларини ноқонуний равишда сотиш йўли билан мўмай даромад орттирмоқчи бўлган шахслар ҳамон учраб турибди.

Яқинда Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорлиқда инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатувчи кўп миқдордаги “Лирика” ва “Трамадол” номли дори воситаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Galenika Farm” МЧЖ дорихонаси раҳбари, фуқаро Ж.Абдураупов хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган 3360 дона “LYRICA” номли дори воситасини ноқонуний равишда сотаётган чоғида қўлга олинди.

Шундан сўнг, ушбу шахс раҳбарлигида фаолият кўрсатувчи “Galenika Farm” масъулияти чекланган жамияти дорихонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу дорихонада яна 112 дона худди шу каби дорилар сотилаётганлиги, унинг эгнидаги курткаси чўнтагидада ҳам 14 дона “LYRICA” номли дори воситаси борлиги аниқланди.

Маълумки, дорихонада дориларни сақлашнинг ўзига хос талаблари бор. Аммо ушбу шахс мўмай даромад орттириш илинжида 111 дона “LYRICA” номли дори воситаларини дорихонанинг ювиниш хонасига яшириб қўйганлигига нима дейсиз.

Текширув давомида Жалолиддин Абдурауповга ушбу дориларни “Dilnur farm plyus” МЧЖ дорихонаси раҳбари фуқаро Т.Зулпанов келтириб берганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг мазкур дориларни етказиб берган фуқаро Т.Зулпановнинг автомашинасини кўздан кечириш жараёнида ушбу автомашинада 10 дона “Трамадол” номли инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.

Ушбу шахс фаолият кўрсатувчи “Dilnur farm plyus” МЧЖга қарашли дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса ушбу дорихонада ҳам жами 45 дона “LYRICA” номли дори воситалари ноқонуний равишда сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.

Ачинарлиси шундаки, занжир тариқасида содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатларида дорилар таъминоти қўлдан-қўлга, бир дорихонадан иккинчи дорихонага ноқонуний етказиб бериш орқали амалга оширилган.

Чунки фуқаро Т.Зулпановнинг дорихонасида сотилаётган “LYRICA” дори воситасиларининг бир қисми “Музаффар” исмли шахс томонидан яна бир қисми эса фуқаро О.Умаров томонидан етказиб берилган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро О.Умаров бошқарувидаги “Кобальт” русумли, мана бу автомашинада кўздан кечириш натижасида 49 дона “LYRICA” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур қонунбузарликларни содир этган шахслардан қиймати 66,5 млн. сўмлик, 3700 донадан зиёд “LYRICA” ҳамда “Трамадол” дорилари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат буйича божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан тайёрланган тезкор лавҳани Телеграмдаги расмий ахборот каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. https://t.me/customschannel
ДБҚ Ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йирик "Лирика"чилар қўлга тушди (видео)