date
views 6 681

Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади

Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади
Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади, бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарида айтилган.

"Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5-март куни соат кеч соат 23.15ларда Спутник даҳасида яшовчи 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган "Ким-чи" кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар", — дейилади хабарда.

Натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Казлинка ва Шейклар қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади