Улар маҳсулотлар учун харид чеки берилмагани ҳамда моддий ва маънавий зарар етказилганини пешкаш қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Юқоричирчиқ туманида жойлашган «STANDART FOOD SALES» хусусий корхонасининг раҳбари С.Н.нинг аризасига мувофиқ тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, З. ва Н. исмли аёллар унинг дўконида атайлаб жанжал чиқарган. Улар маҳсулотлар учун харид чеки берилмагани ҳамда моддий ва маънавий зарар етказилганини пешкаш қилиб солиқ қўмитасига арз қилишини айтиб, С.Н. дан 10 миллион сўм талаб қилган.
Ўтказилган тадбирда Паркент туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Г.Р. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Н.Э.лар тадбиркордан сўралган пулнинг 1,5 миллион сўмини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда товламачиларга нисбатан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?