15:12 / 08.03.2018
4 853

Тошкентда Mercedes дарахтга бориб урилди, қурбонлар бор

Тошкентда Mercedes дарахтга бориб урилди, қурбонлар бор
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси икки кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

6 март куни соат 21.30 ларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган С.Носиров Mercedes-Benz русумли машинасини Бунёдкор шоҳкўчасидаги «Автотеххизмат» биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четидаги дарахтга урилди.

Оқибатда автомобиль йўловчилари О.Абдуғаниев ва Ж.Қаюмов жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳайдовчи омон қолди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Mercedes дарахтга бориб урилди, қурбонлар бор