Ўзбекисотонда ЙҲХ ходимлари жорий йилнинг сентябрь ойидан мини камералар билан таъминланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди.
Ушбу тадбир бўйича Бозоров қуйидагиларни айтиб ўтди:
“Бу ЙҲХ ходимларини мини камералари билан таъминлашнинг дастлабки босқичи бўлади. Ҳозирда ушбу масала юзасидан тажриба алмашинув ишларини олиб боряпмиз. Биз хорижий тажрибани ўрганиб, ходимларни тўлиқ мини камералар билан таъминлашни режалаштирганмиз. Бу масала осон иш эмас, албатта, шунинг учун бунинг устида яхшилаб тажриба ўтказиб кўришимиз зарур”.
Бошқарма ҳозирча қанча мини камералар сотиб олганини ва неча нафар ходим бу камералар билан таъминланишини маълум қилмади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирдан ходимларнинг ўз вазифасини суиистеъмол қилмасдан бажариши ва ҳайдовчилар билан расмий муносабатда бўлишини таъминлаш мақсад қилинган.
Маълумот ўрнида, мазкур тадбир Европа давлатларидан Буюк Британияда жуда самарали қўлланади. МДҲ мамлакатларидан эса Россия ва Белоруссияда ҳам ижобий натижа берган ва бу тадбир ЙҲХ ходимлари устидан шикоятларнинг камайишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ЙҲХ ходимлари формасига видеокамера ўрнатилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди