00:23 / 09.03.2018
4 961

Ўзбекистонда 31 мартдан бошлаб банкларга киришда ҳужжат текшириш бекор қилинади

Ўзбекистонда 31 мартдан бошлаб банкларга киришда ҳужжат текшириш бекор қилинади
Марказий банк банк муассасаларига киришда ҳужжат текширишни бекор қилишни таклиф этмоқда. Бу «Банк хизматларидан фойдаланиш қулайлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган, деб хабар беради Дарё.

Марказий банк 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари учун қуйидаги талабларни белгилашни таклиф этмоқда:
  • Мижозлар бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсиқларсиз, дастлабки рухсат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз ўтиши;
  • Кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида мижозлар қабули маъмурларидан дастлабки маслаҳатлар олиш;
  • Кредит талабномалари рўйхатга олиниши ва кўриб чиқилиши, кредит берилиши ёки рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши жараёни шаффофлигини таъминлаш.

Мазкур ҳужжат 22 мартга қадар муҳокама этилиши ва изоҳ қолдирлиши мумкин. Унинг 31 мартдан кучга киритилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 31 мартдан бошлаб банкларга киришда ҳужжат текшириш бекор қилинади