11:38 / 09.03.2018
5 124

Энди қариндошингизнинг судлангани сизга ҳалақит бермайди

Энди қариндошингизнинг судлангани сизга ҳалақит бермайди
Меҳнат кодекси 78-моддасининг иккинчи қисмига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини тақиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда миллий ахборот агентлиги адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиевга таянган ҳолда хабар берди.

Бош Қомусимизга кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Амалдаги қонунчиликда шахснинг ўзини ёки яқин қариндошларини муқаддам судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмагани, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда. Ушбу ҳолат, амалиётда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб тайёрланган қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодекси 78-моддасининг иккинчи қисмига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини тақиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши муқаддам судланган, жазони тўлиқ ўтаб келган шахсларни аҳлоқан тузатиш, янги жиноят содир этишининг олдини олиш, ишга жойлаштириш ва нормал ҳаётга мослаштириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилади.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилган.

Ҳозирда ушбу қонун Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди қариндошингизнинг судлангани сизга ҳалақит бермайди